Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (11-сонли БҲС) «Қарз мажбуриятлари бўйича харажатлар» 2019 йил 9 апрель куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Мазкур ҳужжат бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларнинг қарз мажбуриятлари бўйича ҳаражатларини юритиш тартибини белгилайди.

Қарз мажбурияти бўйича харажатларга қуйидагилар киради:

қисқа ва узоқ муддатли қарзлар бўйича мажбуриятлар;

бюджет ссудалари ва бошқа қарзлар билан боғлиқ фоиз ва пенялар;

молиявий ижара билан боғлиқ тўловлар;

хорижий валютадаги қарзлар бўйича хорижий валюталар ўртасидаги тафовутлар билан боғлиқ тўловлар.

Шунингдек, мазкур ҳужжатда қарз мажбуриятлари бўйича харажатларни ҳисобга олиш, капитализациялаштириш ва уни тўхтатиш тартиблари белгиланган.