Тошкентнинг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида зўравонликдан жабрланган ва суиқасдлардан огоҳлантириш бўйича иккита Аёллар реабилитация ва мослашиш маркази иш бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

Мазкур шелтерлар Бектемир, Миробод, Яшнобод ҳамда Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари учун хизмат кўрсатади.

«Марказлар зўравонлик қурбонларига ўз вақтида ва манзилли ёрдам кўрсатиш, шунингдек суиқасдларнинг олдини олиш ва профилактикаси учун ташкил этилди. Аёллар малакали мутахассислардан тиббий, психологик ва ҳуқуқий ёрдам олишлари мумкин», — дейилади хабарда. Шелтерда истиқомат қилувчилар касб-ҳунар ўрганиш имкониятига ҳам эга.

Сергели ва Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Олмазор, Учтепа ва Чилонзор туманларида ҳам шу каби шелтерларни очиш режалаштирилмоқда.

Аёллар хавфсизлигини таъминлаш учун шелтерлар манзиллари сир сақланади, дея қайд этди матбуот хизмати. Ўзбекистон бўйича 160 та шу каби реабилитация марказлари очилади.

Эслатиб ўтамиз, қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларга ёрдам бериш учун 1146 тезкор алоқа рақами фаолият кўрсатмоқда.