Ўзбекистонда Aviasales интернетда авиачипталарни қидириш хизмати ишга туширилди, дея хабар қилди компания «Газета.uz"га.

"Ўзбекистонда электрон тижорат Россия ёки Қозоғистонга нисбатан икки баробар тезроқ ўсмоқда, экспертлар қарийб 50 фоизлик рақамларни келтирмоқда. Биз учун халқаро компания сифатида бу бир маънога эга сигнал", — деди Aviasales компаниясининг янги йўналишларни ривожлантириш бўйича директори Ярослав Степанюк.

У қидирув хизматининг интерфейси такомилга етказилгани, маҳаллий агентликлар ҳамда ўзбекистонлик саёҳатчилар учу қулай тўлов усуллари қўшилганини маълум қилди. шунингдек, «Арзон нархлар календари» хизмати мослаштирилди — у саёҳат учун энг мақбул вақтни танлашга ёрдам беради, маълумотларни таҳлил қилади ва фойдаланувчиларга қачон арзон билет олиш мумкинлиги ҳақида олдиндан тавсия беради.

Aviasales — Шарқий Европадаги авиачипталарни қидириш ва банд қилиш бўйича йирик хизмат. Хорижда Aviasales JetRadar савдо белгиси остида ишлайди. 2018 йилда компания Қозоғистон учун ўз хизматини маҳаллийлаштирди.