Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси 1 апрелдан корейс миллатига мансуб фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқаролигини расмийлаштиришда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни бошлади, дея хабар қилди дипломатик миссия «Газета.uz"га.

Жумладан, элчихона фуқаролик олиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашда ҳуқуқий маслаҳат бериб, кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга бу жараёнда жисмоний ёрдам кўрсатмоқда.

«Элчихона фуқаролиги бўлмаган этник корейслар мазкур дастур ёрдамида Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш ҳамда янада ишончли ҳуқуқий мақомга эга бўлиш, шунингдек Корея Республикасида бўлиш билан боғлиқ қулайликлардан фойдалана олишларига умид билдиради», — дейилади хабарда.