8 апрель куни 10:30 да Термиздаги уйлардан бирида портлаш содир бўлди, дея хабарқ илди Сурхондарё вилояти ИИБ шаҳар ички ишлар бўлими «Газета.uz"га.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигидаги ахборот манбаси ҳам портлаш содир бўлганини тасдиқлади.

«Икки киши ҳалок бўлди, етиб келган тез тиббий ёрдам ҳодиса жойида ўлим ҳолатини қайд этди», — деди Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Термиз филиали «Газета.uz"га.

Тиббиёт муассасаси маълумотларига кўра, «Дўстлик» маҳалласи Алишер Навоий кўчасидаги 10-уйнинг чап томонида номаълум сабабларга кўра портлаш, сўнгра ёнғин содир бўлди.

Сурхондарё вилоят ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси икки фуқаронинг вафот этганини тасдиқлади ва портлаш газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида содир бўлганини маълум қилди.