6 апрель куни 02:08 да Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳудудида юк поезди кучли жала оқибатида чўккан темир йўл участкасида тиқилиб қолди. Ҳодиса «Оқработ-Деҳқонобод» темир йўлининг 98-километрида содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ матбуот хизмати «Газета.uz"га.
56 та вагондан (уларнинг 26 тасида юк бўлган, 30 таси бўш) темир йўл таркибини бошқариб келаётган иккита электровоз кучли ёғингарчиликлар натижасида 2,5−3 метрга чўккан 50−60 метр узунликдаги участкада тиқилиб қолган.
Айни вақтда мазкур темир йўл бўйлаб ҳаракат тўхтатилган, «Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизматининг хабар қилишича, участканинг кечгача таъмирланиши кутилмоқда.
ФВВнинг қайд этишича, манёврли электровоз ёрдамида темир йўлга тиқилиб қолган барча 56 та вагон текис сатҳга олиб чиқилган. Иккита электровозни олиб чиқиш ишлари давом эттирилмоқда.
Темир йўл участкасини қайта тиклаш учун «Ўзбекистон темир йўллари"нинг иккита авария-қутқарув поезди, 180 нафар ходим ва Қарши ҳудудий темир йўл узели техникалари жалб қилинган.
Hero Geroy
Бундай юмшок тупрокли ерлардан утган темир йуллари хаммасини бир бошидан текшириб чикиш керак юмшок ерларга темир ёки бетон козиклар кокиш керак эди . Жаладан кейин чуккан ерни локоматив утишдан олдин хеч ким билмаганми балки бир йулларни текширувчи бир лабараторный поездлар утказиш керакмиди , столбаларга кузатув камералари ёки муттахассислар спутниклар оркали назорат килиб утиришлари керакмиди буларни хаммаси маблаг талаб килади лекин одамларни хаёти ва юклари учун керак булса маблаг ажратиш керак