«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 21-моддасига мувофиқ вилоят ҳокими қарорига асосан, Каримов Анвар Расулович Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги расмий сайтида хабар берилди.

Анвар Каримов 1977 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 1998 йилда Гулистон давлат университетини, 2002 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган.

Сирдарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муродилла Ёқубович Эшматов Республика Халқ банкига янги раис этиб тайинланди.