Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти ва Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича бош лойиҳа ташкилоти этиб белгиланган.

Қарорга мувофиқ, институтнинг асосий вазифаси лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини Ўзбекистоннинг техник норматив ҳужжатларига мослаштириш ҳисобланади.

Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси мактабгача таълим тизими объектлари бўйича буюртмачидир.

Компания мактабгача таълим муассасалари ва инфраструктура объектларини ўз муддатида фойдаланишга топшириш учун масъулдир.