2019 йил 4 апрель куни соат 13:30 ларда Шароф Рашидов тумани, «Эски Тошкентлик» маҳалласида яшовчи Т.М. фуқаро Ш. А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, унинг Жиззах шаҳрида жойлашган иш жойига бориб, ундан ўз хотинини рашк қилиб, ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан унинг ўнг бўйин ва кўкрак соҳасига уриб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Ш. А. олган тан жароҳатлари натижасида касалхонада вафот этган.

Шу куннинг ўзида Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, зудлик билан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Т.М. ушланган.