ФИФА миллий терма жамоаларнинг апрель ойи рейтингини эълон қилди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси рейтингда 4 поғона кўтарилиб, 85-ўриндан жой олди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Осиё терма жамоалари ичида Ўзбекистон 11-поғонада бормоқда. Эрон терма жамоаси Осиё жамоалари ичида ҳамон 1-ўринда. Улар ФИФА рейтингида 21-ўринга кўтарилган. Умумий рейтингда эса Бельгия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринда Франция, 3-ўринда эса Бразилия терма жамоалари боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ март ойида Хитойда «China cup-2019» мусобақасида қатнашиб, Уругвай ва Хитойга қарши ўйинларда майдонга тушди. Уругвайга қарши ўйинда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлса, Хитойни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди.