2019 йил 4 апрель куни Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани Ўрта Шаҳрихон МФЙда яшовчи С.Т. «Ласетти» русумли автомашинасини Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиқққан ва қаршисидан келаётган Шаҳрихон туманида яшовчи А.Н. бошқарувидаги «Москвич-412» русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Натижада «Москвич-412» авомашинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, «Ласетти» ҳайдовчиси ва «Москвич-412» автомашинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.