Андижон вилояти Пахтаобод тумани Навниҳол маҳалласида яшовчи, «Кароматой ипакчи» фермер хўжалиги бошлиғи, 45 ёшли И.Т. кўплар ҳавас қилса арзийдиган оиланинг бошлиғи, икки фарзанднинг отаси. Юриши-туриши, меҳнати билан маҳалла аҳли ўртасида ўзига яраша ҳурмат-эътибор топган.

Ўша ҳ кунда у кўчадан уйига бироз маст ҳолда келди, хотини М.Т. тайёрлаб қўйган ошни егиси келмай, яна ароқ ичди. Табиийки ичкилик ичган одам хотинига ёқмайди. Ўртада жанжал чиқади.

Уйдаги кўплаб ишлар қолиб кетаётгани, спиртли ичимлик ичиш одатини ташлаши кераклигини айтиб, мастликдаги талабларини бажаришдан бош тортган И.Т. хотинининг бошига, танасининг турли жойларига қўлига тушган буюмлар — ароқнинг идиши, темир бўлаклари билан шавқатсизларча ура бошлади. Қайта-қайта берилган калтак, зарб оқибатида М.Т. вафот этди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти судида судья И.Сотволдиев раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўз хотинини шафқатсизларча уриб ўлдирган И.Т. га нисбатан қонуний ҳукм ўқилди. Унга 17 йил қамоқ жазоси тайинланди.