2018 йилда Ўзбекистонда ноқонуний йўловчи ташувчиларини аниқлашга қаратилган 15,4 мингга яқин қўшма рейдлар ўтказилди. Ушбу маълумотлар чоршанба куни ўтказилган Халқаро пресс-клубда маълум қилинди.

Рейдлар натижасида 56 мингта маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ноқонуний таксичилардан 26,2 млрд сўмлик жарималар ундирилди.

Ўтган йили якунлари бўйича 6100 та корхона (2017 йилда — 5600 та) такси хизматларини кўрсатган. Уларда 127,8 минг лицензияли такси фаолият олиб борган.

2018 йилда ушбу соҳадаги жами тушумлар 86,3 млрд сўмни ташкил этди (2017 йилда — 63,8 млрд сўм). Жорий йилда бу кўрсаткичнинг 90,9 млрд сўмга етиши кутилмоқда.