Термизда Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов ва Қоҳир Расулзода раислигида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг олтинчи йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди ЎзА.

Томонлар савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича келишувларни имзолади, дейилади хабарда.

ASIA-Plus нашрининг хабар қилишича, йиғилишда томонлар савда айрибошлаш ҳажмини ошириш ҳамда енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва агросаноат комплексларида қўшма корхоналар очишга келишди. Гидроэнергетика соҳасидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланади.