Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 2−3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбарияти Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказди.

2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида ўтказилган сайёр қабулнинг илк кунида 312 нафар фуқаролар учрашувда иштирок этди, улардан жами 245 та ариза қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 37 таси жойида ҳал этилди, хусусан 14 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 13 нафар фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди, 2 нафар фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди, 1 нафар фуқарога ер ажратилди, 3 нафар тадбиркорга жами 400 млн сўмлик кредит ажратилди, 1 нафар тадбиркорнинг фаолиятидаги муаммоси ижобий ҳал этилди.

Қолган 208 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 64 таси суд қарорлари бўйича (маъмурий — 7 та, иқтисодий — 3, фуқаролик — 19, жиноят — 35), 23 таси суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 146 та ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича келиб тушди.

Жорий йилнинг 3 апрель куни Когон шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган сайёр қабулнинг иккинчи кунида 697 нафар фуқаролар учрашувда иштирок этди, улардан жами 450 та ариза қабул қилинди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 41 таси жойида ҳал этилди, хусусан 12 нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 7 нафар фуқарога даволаниш учун йўлланма берилди, 1 нафар фуқаронинг уй-жой масаласига оид аризаси қаноатлантирилди, 8 нафар тадбиркорга жами 670 млн сўмлик кредит ажратилди, 5 нафар фуқарога моддий ёрдам ва нафақа тайинланди.

Қолган 409 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.

Қабул қилинган мурожаатларнинг 122 таси суд қарорлари бўйича (маъмурий — 7 та, иқтисодий — 11, фуқаролик — 24, жиноят ишлари — 80), 63 таси суриштирув ва тергов масалалари юзасидан, 244 та ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича келиб тушди.

Бухоро вилоятида ўтказилган икки кунлик сайёр қабул давомида жами 1009 нафар фуқаролар қабул қилинди, улардан 695 нафари ариза билан мурожаат қилди. Келиб тушган мурожаатларнинг 78 таси жойида ҳал этилди, қолган 617 та мурожаатлар алоҳида назоратга олинди.