Халқаро-пресс клубнинг «Ўзбекистонда йўловчи ташишнинг янги тартиблари: замонавий ёндашувлар ва муаммолар таҳлили» мавзусидаги анжумани давом этмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ҳозирда лицензияли таксичилар учун қўшимча қулайликлар яратилган. Улар тўхташ мумкинмас жойларда вақтинча тўхташга рухсат этилади ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларига яқин ҳудуддан махсус лицензия олиш имконияти яратилган.

2017 йилда Ўзбекистонда 17900 та, 2018 йилда 24700 та лицензияли таксичилар бўлган.

Транспорт вазирлиги департаменти вакилининг маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда 30 мингдан ортиқ лицензияли таксичилар фаолият юритмоқда.