Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа (Grégoire Mangeat) Тошкент вилоятидаги Зангиота аёллар колониясида у билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратурасидан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Адвокат твиттерда 1 ва 2 апрель кунлари мижози билан учрашишга ҳаракат қилаётгани ҳақида ёзди.

Бош прокуратурадан маълум қилинишича, учрашув 1 ва 2 апрель кунлари бўлиб ўтган, унинг самарали ташкил этилиши учун барча зарур шароитлар яратилган.

«Гулнора Каримованинг адвокат билан учрашуви жиноят-ижро қонунчилигида белгиланган меъёрлар доирасида бўлиб ўтди. Яъни, ҳеч қандай имтиёзли шартларсиз», — дея таъкидлади назорат маҳкамаси вакили.