Жазоир президенти Абдул-Азиз Бутефлика Конституцион кенгашига давлат раҳбарлигидан истеъфога чиқаётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Президент ўз истеъфосини норозиликларни тўхтатиш ниятида эканлиги билан изоҳлади. «Менинг қароримдан мақсад — фуқароларни хотиржам қилиш. Шундагина улар Жазоирнинг ёрқин келажагига ўта олишади», — дейилади Бутефликанинг Конституцион кенгашга юборган мактубида.

Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги зиддиятли вазият ва ўзаро бир-бирини айблашлар ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин. Бундай ҳолатда давлатнинг асосий вазифаси фуқаролар ва уларга тегишли нарсаларни сақлашдир.

Яқин вақт ичида Бутефлика билан хайрлашишни муҳокама қилиш учун Конституцион кенгашнинг йиғилиши бўлиб ўтади.

82 ёшли Абдул-Азиз Бутефлика 1999 йилдан бери алмаштиришларсиз мамлакатни бошқариб келаётган эди. Соғлиғида жиддий муаммо бўлишига қарамай у бешинчи бор сайловда қатнашмоқчи бўлганди. Бироқ оммавий норозиликлар сабабли у ўз қароридан қайтди ва истеъфога чиқди.