2019 йилнинг 3 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Матилда Димовскани қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Матилда Димовска БМТ Тараққиёт дастури Администратори Аким Штайнернинг уни Ўзбекистонга тайинлангани ҳақидаги мактубини тақдим этди.

Вазир М.Димовскани лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қабул қилинган 2017−2021 йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қоидалари Барқарор тараққиёт мақсадларига (БТМ) мос келади, бу ҳужжатлар бош тамойил — «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» тамойили бирлаштиради.

Вазир БМТ, жумладан БМТТДнинг экология муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишга қаратилган саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади. Таъкидланганидек, БМТ шафелигида Оролбўйи учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасининг ташкил этилиши улкан минтақанинг экологик муаммоларини ҳал этиш соҳасида муҳим воқеа бўлди.

Матилда Димовска мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида БМТнинг фаол иштирок этиш мақсадини тасдиқлади ва 2016−2020 йилларда Ўзбекистоннинг ривожланиш мақсадларига кўмаклашиш бўйича учун БМТнинг Ҳадли дастурини (UNDAF) амалга ошириш жараёнини юқори баҳолади.