Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатининг финалчиси, ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби Бектемир Мелиқўзиев ҳам яқин вақтлар ичида проф рингда ўз омадини синаб кўради. Бу ҳақда у ўзининг инстаграмдаги саҳифаси орқали ёзиб қолдирди.

«Худо хоҳласа Америкага йўлга чиқдик. Яқинларимга раҳмат, кузатгани чиққанлари учун», — деб ёзган Бектемир инстаграм орқали.

Olamsport.com сайтига маълум бўлишича, айни пайтда Бектемирнинг олдида бир қатор таклифлар бор. Аммо, у катта эҳтимол билан Россиянинг «Мир Бокса» компанияси билан ҳамкорлик қилади.

Айни пайда ушбу компания билан Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов, Исроил Мадримов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Маҳмуд Ғоипов каби боксчиларимиз ҳамкорлик қилишмоқда.