2 апрель куни республиканинг шимолий ҳудудларига Туркманистон орқали Каспий денгизидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво оқимларининг кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Ўзгидрометга таяниб хабар қилди.

2 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёмғир ёғиши ҳамда момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда ёғингарчиликлар бўлмайди. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача кўтарилади.

3 апрель куни республиканинг қолган ҳудудларида ҳам беқарор об-ҳаво ҳукмрон бўлади, Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ёғиши, айрим жойларда унинг шиддати кучайиши кутилмоқда. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчиликлар бўлмайди. ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15, кундузи — +17…+22 даража атрофида бўлади.

1−3 апрель кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с га қадар кучайиши мумкин.

4 апрель куни республика ҳудудида момақалдироқли ёмғир ёғиш эҳтимоли сақланади, фақатгина Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликлар кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 7−12, кундузи — +17…+22 даража атрофида бўлади.

5 апрель куни республика бўйича ёмғир ёғиши аста-секин пасаяди. Ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчиликлар бўлмайди.

6 апрелга келиб ёғингарчиликлар тинади. Ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12, кундузи +17…+22 даражани ташкил этади.

2−3 апрель кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида кўчки хавфи бор, 3−6 апрель кунлари эса тоғ олди ва тоғли ҳудудларга сел келиши мумкин.

Яқин кунлар учун об-ҳаво маълумоти