2018 йилда Ўзбекистоннинг қурол-яроғ ва ўқ-дорилар, уларнинг қисмлари ва жиҳозлари импорти харажатлари 700 минг долларни ташкил этди. Марказий банк ҳисоботида бу ҳақда сўз боради.

2016−2017 йилларда ушбу мақсадлар учун 300 минг доллардан сарфланди. Марказий банк томонидан қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импорти ҳақидаги маълумотларни илк бор ошкор қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, ўтган йили Ўзбекистоннинг жами импорти 18,8 млрд доллар (2017 йилда — 12,9 млрд, 2016 йилда — 11,4 млрд), экспорт — 10,6 млрд долларни (2017 йилда — 9,9 млрд доллар, 2016 йилда — 8,4 млрд доллар) ташкил этди.