Озарбайжон пойтахтида бокс бўйича «Буюк ипак йўли» номли халқаро мусобақа ўз якунига етди. 10 дан ортиқ мамлакат вакиллари иштирок этган жорий турнирда Ўзбекистон делегацияси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларини жамғарди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон терма жамоаси бу натижа билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу борада мезбон жамоа вакиллари пешқадамликка эга чиқди. Кучли учликни эса қозоғистонлик спортчилар банд этди. Мусобақада шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик спортчиларни эслатиб ўтамиз:

Иқболжон Холдоров (-69 кг) — олтин;

Мадияр Сайдраҳимов (-91 кг) — олтин;

Обид Тоҳиров (+91 кг) — олтин;

Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) — кумуш;

Шукуржон Раҳимов (-60 кг) — кумуш;

Жасурбек Латипов (-49 кг) — бронза;

Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) — бронза;

Хуршид Абдуллаев (-81 кг) — бронза.