30 март куни Ўзбекистонда Қозоғистон йили муносабати билан Чимкент-Тошкент веломарафони бўлиб ўтди. Мусобақа Ўзбекистон Велосипед спорти федерацияси ва Қозоғистон Велоспорт федерацияси ташаббуси билан ташкил этилди, дея хабар қилди Спорт вазирлиги «Газета.uz"га.

Чимкент ҳокимияти олдида старт олган веломарафон масофаси 130 километрни ташкил этди. Велопогачилар учун йўлда «Яшил коридор» ташкил этилди.

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси биноси қаршисида ташкил этилган велопойга финишида барча иштирокчилар учун маданий дастур ўтказилди.

Марафоннинг асосий иштирокчилари — Ўзбекистон ва Қозоғистондан велоспорт ҳаваскорларидир. Энг ёши катта иштирокчи 62, энг кичиги 10 ёшда.

Веломарафонда Қозоғистондан 150, Ўзбекистондан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этди.