Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари вилоят Давлат хавфсизлиги хизмати вакиллари билан ҳамкорликда уяли телефонларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, фуқаро Ю.А. га тегишли бўлган «Нексия» автомашинаси тўхтатилиб холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Натижада автомашина юкхонасида ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 405,5 миллион сўмлик 17 хил турдаги 328 дона уяли алоқа воситалари борлиги фош этилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.