Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Қарор билан институт фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Унга мувофиқ, ўқув жараёни такомиллаштирилиб халқаро стандартларга мос кадрлар тайёрланади.

Қарор билан институт фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Режа доирасида битирувчилар бандлигини назорат қилиш мақсадида институт веб-сайтида электрон мониторинг блоги яратилади.

«Бўш вақтим — билим ва спорт билан бирга» мавзусида спорт мусобақалари ташкил этилади.

Институтда иқтисодиёт соҳасида янги бакалавриат ва магистратура йўналишлари очилади.