Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида 2019 йил 28 март куни муқаддам бедарак йўқолганлардан 3 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 12 нафар шахс ушланган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, аввал қайд қилиниб, очилмай қолган жиноятлардан 10 таси очилди.