Бош прокуратура томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда жиноятларни фош этиш бўйича комплекс чоралар кўрилди.

Хусусан:

жойларда амалий ёрдам кўрсатиш учун Бош прокуратура ва ИИВ ходимлари таркибидан доимий фаолият юритадиган ишчи гуруҳлар ташкил этилди;

жиноятларни тезкор фош этиш бўйича ҳудудларда тажрибали ходимлар (экспертлар, криминалистлар, терговчилар)дан иборат ишчи гуруҳлар тузилди;

жорий йилнинг 1 мартидан электрон жиноий-хуқуқий статистика оид ягона ахборот тизими ишга туширилди;

онлайн режимда назорат имконини берувчи фош этилмаган жиноятларнинг ягона электрон базаси яратилди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси билан шуғулланувчи органларнинг ҳамкорлигини таъминловчи дастурий илова яратилди ҳамда Навоий вилоятида синов тариқасида ишга туширилди;

ихтиёрий таслим бўлса, эҳтиёт чораси ўзгартирилиши ҳақида қидирилаётган шахсларнинг қариндошларига тушунтиришлар берилмоқда.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, жорий йилнинг икки ойида:

4.246 та жиноят содир этилган, бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига (5.811) нисбатан 27%га камайган;

Ўзбекистонда 100 минг аҳолига ўртача 13,3 та жиноят тўғри келмоқда (бу кўрсаткич Тожикистонда — 40, Озарбайжон — 44, Молдова — 150, Россия — 225, Қозоғистон — 240 ни ташкил этади), жиноятчилик даражаси ўтган йилга (18,1) нисбатан 26,5%га камайган;

жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларнинг 277 нафари ушланди, 346 та жиноят иши судларга юборилди;

фош этилмаган жиноятлар сони (87) ўтган йил билан (144) солиштирганда 40% га камайган;

содир этилган барча қотиллик, босқинчилик, оғир тан жароҳат етказиш, номусга тегиш жиноятлари тўлақонли фош этилди;

жиноят содир этган 93 нафар шахснинг хорижий давлатлардан экстрадицияси таъминланди.