Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Қодиров Дониёр Бахтиёрович тайинланди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси президентнинг 6 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.

Метрополитен, темир йўл ва ҳаво-транспорт инфратузилмаси объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш унинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Бошқарма йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш билан ҳам шуғулланади.