27 март куни тахминан 21:00 да Тошкент давлат техника университети талабаси Ш. У. Тошкентнинг Олмазор туманидаги 63-сонли талабалар ётоқхонасининг олтинчи қаватида жойлашган хонаси деразасидан эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz"га хабар қилди.

1994 йилда туғилган қиз Тошкент тиббиёт академияси иккинчи клинакасига ётқизилган, шифокорлар томонидан бош мия очиқ жароҳати, калла асос гумбаз суяги синишининг бўлиниб синиши, бош мия пардалари остига, тўқимасига қон қуйилиши, бош мия оғир даражада лат ейиши, чап сон суяги очиқ синиши, ўнг томондан 3, 4 ва 5-қовурғалар синиши, тўш суяги синиши, иккинчи ўпка ёрилиши ташхиси қўйилган.

28 март куни соат 00:44 ларда Ш. У. олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган.

Олмазор прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.