Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси раис ўринбосари Аброр Ниязов ва енгил атлетика бўйича миллий паралимпия терма жамоаси бош мураббийи Сардор Абдухолиқов кеча Германиянинг имкониятлари чекланган инсонлар учун махсус спорт протези ишлаб чиқарувчи «OTTOBOCK» компанияси мутахассислари Томас Домлинг ҳамда Анатоли Тирикни қабул қилди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Музокара давомида «OTTOBOCK» компанияси мутахассиси Анатоли Тирик паралимпия спортчиларининг натижаларини янада яхшилаш борасида ўзлари тайёрлаб келган дастурни тақдим этди.

Хорижлик мутахассислар компания томонидан ишлаб чиқарилган қурилмаларни ўзбекистонлик паралимпиячилар 3 кунлик дастур амалиётида қўллаб кўриш имкониятига эга.