Ўзбекистон Миллий университети профессори, филология фанлари доктори, француз филологияси кафедраси мудири, «Ўзбекистон-Франция» дўстлик жамиятининг ижрочи директори Раҳима Ширинова француз тилини ўқитиш, тарғиб қилиш, шунингдек, француз маданияти ривожига қўшган улкан хизматлари учун Франция ҳукумати томонидан «Palmes Academique» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Франция ҳукуматининг «Palmes Academique» ордени 1808 йил 19 мартда император Наполеон I томонидан таъсис этилган ва илк бор Париж университети академиги ҳамда профессорлари ушбу орден билан тақдирланган.

Мазкур орден Франция ҳукумати томонида фан ва таълим ривожига қўшган улкан ҳиссаси учун берилади. Орден номзодлари Франция таълим вазирлиги ва Пальм Академияси ордени Кенгаши билан ҳамкорликда кўриб чиқилади. Кенгаш қарори билан номзодлар рўйхати Франция Бош вазири томонидан тасдиқланади.