Тошкент молия институтида Малайзиянинг Байнерий университети (Binary University of Management & Entrepreneurship) билан ҳамкорликда «Binary Graduate School» қўшма факультети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг телеграм канали орқали хабар берилди.

Тантанали очилиш маросимида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбар-ходимлари, Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳенди Ассан ва Байнерий университети президенти Тан Сри Дато бошчилигидаги делегация аъзолари ҳамда Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасалари ректорлари иштирок этди.

Мазкур қўшма факультетда 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Master of Business administration (MBA), MSc in Accounting & Finance (by research), MSc in Information Technology Management каби таълим мутахассисликларида кадрлар тайёрланади.

Ўқишга қабул магистрантларга 1+1 дастури асосида ёки дастур давомида исталган бирсеместрда Малайзияда таҳсил олиш имконияти яратилади. Қўшма факультет битирувчиларига икки томонлама диплом бериш амалиёти жорий этилади.