Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қизилўрда вилоятида вертолётнинг қулаши оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаевга таъзия билдирди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Бортида 13 киши бўлган Қозоғистон ҲҲК вертолёти 27 март куни ўқув машғулотлари вақтида қулаб тушган эди. Барча экипаж аъзолари ҳалок бўлди.

Ми-8 русумли ҳарбий вертолёт тўртта жанговар вертолётдан иборат таркиб билан Актаудан Чимкентга учаётган бўлган. Парвоз куннинг қоронғи вақтида мураккаб метеорологик шароитда амалга оширилаётган бўлган.
Мудофаа вазирлиги авиаҳалокат тафсилотларини ўрганмоқда.