2018 йил 21 апрель куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшаган А.Х. тан жароҳатлари билан уйига келиб, шу ерда вафот этган ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангрен шаҳар Кўктерак маҳалласида яшовчи Э.К. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.