Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Данил Евдокимов кўплаб спортчиларимиз қатори пойтахтимизда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига ҳозирлик кўрмоқда. Айни пайтда юртдошимиз ушбу мусобақага тайёргарликни АҚШда олиб боряпти. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

120 километрли жамоавий пойгада Евдокимов шериклари билан иккинчи ўринни қўлга киритди. Жорий турнир бўлажак қитъа чемпионатидан аввал ўзига хос тайёгарлик вазифасини ўтаб берди.