Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг Olamsport.com сайтига маълум қилишича, у навбатдаги жангини 17 май куни Нью-Йорк шаҳрида ўтказади.

Ўша куни Шоҳжаҳон аргентиналик рақибга қарши рингга кўтарилиши кутилмоқда. Ҳозирча унинг номи маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятидаги 16-жангда америкалик Майкл Фокс устидан ғалаба қозонганди.