26 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

«Ҳалигача ичимлик суви йўқ бўлган мактабларимиз бор. Мамлакатдаги мактабларнинг, адашмасам, 4 дан биридами, сув йўқ. Атрофи ўралмаган мактабларимиз бор, хавфсизлик чоралари кўрилмаган. Чегараси, ҳудуди аниқ белгиланмаганидан кейин қандай қилиб хавфсизлигини таъминлаш мумкин?

Илгари пахтага чиқариш учун, мажбурий обуна қилиш учун доимий пул йиғилган. Мана шу нарсалар тўхтатилгани учун пул йиғилиши ҳам тўхтади", — деди вазир.