26 март куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш билан боғлиқ муаммолар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этди.

«Ҳар бир мактабга кузатув кенгаши керак. У кенгаш нима килади? Мактабнинг ҳисобидаги бюджет маблағидан қанча пул ажратилаётганини кузатиб туради. Маҳаллий бюджетдан таъмирлаш ишларидан ташқари қанча маблағ келаётганини кўриб туради. Вазиятга қараб қўшимча кўрсатилаётган хизматларни белгилаб беради.

Кузатув кенгаши мактаб директори фаолиятини баҳолайди. Керак бўлса, ишдан бўшатиши, унинг ўрнига бошқасини тавсия килиб куйиши мумкин.

Шунақа қилмагунча, 10 мингта мактабни марказдан туриб бошқариш жуда қийин. Бутун дунёда scool-base management — мактабнинг ўзини-ўзи бошқариш тизими мавжуд. Биз ҳам шуни жорий қилишимиз керак. Англияда scool board мактаб кузатувчи кенгаши директор фаолиятига баҳо беради. Баҳони халқ таълими бўлими ёки ҳокимият бермайди. Ана шундай тарзда эътибор қилинаган бўлса, директор яхшироқ ишлашга ҳаракат қилади", — деди Шерзод Шерматов.