2019 йил 25 март куни Навоий вилоятининг Кармана туманида ҳуқуқни муҳофааза қилувчи идоралар ходимлари ўтказган тадбир натижасида Кармана тумани Мичурин дала-ҳовлилар жамиятида яшовчи Ф.А. (исмли аёл) 14 кунлик фарзандини 5 млн. сўм эвазига фуқаро Д.Ж.га сотаётган вақтида қўлга олдилар.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.