Тошкентнинг Яккасарой ва Шайхонтоҳур туманларида автоматлаштирилган жамоат биоҳожатхоналари ишга туширилди, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати.Туалетларнинг ташқи қисми маҳаллий диққатга сазовор жойлар ҳақидаги маълумотлар, метро харитаси, бозорлар, гипермаркет ва савдо марказлари манзиллари, фавқулодда хизматлар алоқа рақамлари туширилган ахборот пешлавҳалари жойлаштирилган.

«Маълумки, сайёҳлар сони кундан-кунга ортмоқда. Ўз навбатида, биз уларнинг мамлакатимизда қулай

«Тошкент шаҳар ҳокимининг аввало аҳолимиз, қолаверса, пойтахтимизга ташриф буюрадиган туристлар ва меҳмонлар учун қулай шарт-шароит яратиш ва уларга кўрсатилаётган сервис хизматини яхшилашга қаратилган қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида замонавий меҳмонхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари барпо этилмоқда. Замонавий санитария-гигиена шаҳобчалари ҳам шу йўналишдаги ишларнинг бир қисмидир», — дейилади хабарда.

Биотуалетлар бепул Wi-Fi билан таъминланган. Бундан ташқари, улар канализация ва сув таъминоти тизимларини талаб қилмайди, кабиналар ичига ўрнатилган конструкциялар ичида нажаслар қайта ишланади.

Тошкент ҳокимиятининг қайд этишича, 2019 йилги инвестицион дастурга киритилган мазкур лойиҳа доирасида оналар ва болалар, шунингдек имконияти чекланган шахсларга алоҳида шароитлар яратиш кўзда тутилган.

Айни вақтда биоҳожатхоналардан Шаҳар ободонлаштириш хизмати ходимлари ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар бепул фойдалана олади. Йил охирига қадар пойтахтда Европа сифатидаги 61 та санитария-гигиена узели фойдаланишга топширилади.

Давлат туризм қўмитаси аввалроқ SMS-хабарлари орқали тадбиркорларни бепул Wi-Fi ҳудудлари ва ҳожатхоналар тармоқларини қуриш орқали солиқ имтиёзларига эга бўлишга чақирган эди.