23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида бўладиган Осиё чемпионатининг саралаш босқич беллашувлари ўтказилди. Тошкент шаҳри мезбонлик қилган «F» гуруҳида барча баҳслар якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Гуруҳдаги охирги ўйинда Тожикистон ОТЖ билан дурангга имзо чекилди ва ҳар икки жамоа якунда 4 очкодан жамғарди. Шундай бўлса ҳам тўплар нисбати бўйича устунлик Ўзбекистон томонида бўлиб. Шу билан Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионатининг финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.

Ўзбекистон U-23 — Тожикистон U-23 — 0:0

26 март 2019 йил. Тошкент. «Пахтакор» стадиони.

Ҳакамлар: Хироюки Кимура, Такуми Такаги (иккиси Япония), Абу Бакар Ал Амри (Уммон), Хо Ваи Синг (Гонконг).

Ўзбекистон: 1.Умиджон Эргашев, 2.Исломжон Қобилов, 3.Хожиакбар Алижонов, 4.Абдулла Абдуллаев, 7.Остон Ўрунов, 8.Ислом Кенжабоев (23.Ойбек Бозоров), 9.Жасурбек Яхшибоев, 11.Миржаҳон Мираҳмадов (10.Бобир Абдихолиқов, 55), 15.Ойбек Рустамов, 19.Илҳом Алижонов, 20.Ҳусниддин Ғофуров.

Тожикистон: 23.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Давлатмир Табризи, 5.Манучехр Сафаров, 6.Кароматулло Саидов, 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 9.Шарафжон Солеҳов, 10.Шериддин Бобоев, 13.Алишер Баротов, 17.Эҳсони Паншанбе, 18.Далер Ёдгоров.

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати келаси йилнинг 8−26 январь кунлари Таиландда ўтказилиб, унда 16 терма жамоа иштирок этади. Мазкур қитъа чемпионати Токиода бўлиб ўтадиган олимпия ўйинларига йўлланма бериши билан янада аҳамиятли. Унда кучли учликка кирган жамоалар Японияда ўтажак олимпиадага йўлланма олади. Агар кунчиқар юрт вакиллари яримфиналгача етиб бора олса, бу босқичгача чиққан барча жамоалар ҳам олимпиада иштирокчисига айланиши мумкин.