«Ўзатом» агентлиги ва Франциянинг Assystem компанияси қўшма инжиниринг корхонасини очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар қилди Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

20 март куни Тошкентда бизнесни ривожлантириш бўйича директор Федерико Женуа бошчилигидаги Assystem вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар кадрлар тайёрлаш ва Ўзбекистон ядро инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришди.

Assystem атом энергетикаси соҳасида дунёдаги энг йирик ута халқаро компаниядан бири ҳисобланади ва 50 йилдан зиёд иш тажрибасига эга. Компания Франция, Буюк Британия, Туркия, Финляндия, Саудия Арабистони ва Жанубий Африкада ядро энергетикасини ривожлантириш билан шуғулланмоқда.