Жорий йилнинг 1−10 апрель кунлари Шри-Ланка давлатининг Калутара шаҳрида шахмат бўйича 8 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик ёшлар ҳам иштирок этишади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли мусобақада тегишли ёш тоифалари бўйича Ўзбекистон чемпионатларида юқори натижа кўрсатган шахматчилар Умида Омонова, Руқия Олимова, Афруза Ҳамдамова, Ҳумоюн Бегмуратов ва Абдималик Абдисалимов Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот учун, шахматнинг классик, рапид ва тезкор йўналишлари бўйича Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари швейцарча тизимда 9 тур натижаларига кўра аниқланади.