Ўзбекистон тарихида илк бор чанғи акробатикаси Лина Черязова 23 март куни Новосибирксда 51 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

Новосибирск шаҳар мэрияси Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси расмий сайтида хабар қилинишича, спортчи узоқ давом этган хасталикдан вафот этди.

Лина Анатольевна Черязова 1968 йил 1 ноябрь куни Тошкентда таваллуд топган. 1989 йилда фристайл бўйича Жаҳон кубогида Собиқ Иттифоқ терма жамоаси таркибида иштирок этган. Иттифоқ парчаланганидан сўнг Ўзбекистон номидан халқаро мусобақаларда қатнашган.

Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги муносабати билан 2001 йилда чоп этилган марка. Фото: olympic-stamps.ru.

1994 йилда Норвегиянинг Лиллехеммерида ўтган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон номидан қатнашди. У қўлга киритган олтин медал ҳамон мамлакат тарихида ягоналигича қолмоқда. Бундан ташқари, у акробатикада фристайл бўйича ҳам биринчи олимпия чемпиони ҳисобланади. Спортчи 1992−1994 йилларда Жаҳон кубогининг 18 та босқичидан 13 тасида ғалаба қозонди.

1994 йил Олимпиада ўйинларидан сўнг у оғир тан жароҳати олди. Американинг Лейк-Плэсид қишлоғида машғулот вақтида 25 ёшида спортчи бошидан ҳаётига хавф солувчи жароҳат олди, бироқ у нафақа соғайди, балки катта спортга ҳам қайта олди. 1998 йилда Наганода Қишки Олимпия ўйинларига саралаш бўлиб ўтди. Мусобақада 13-ўринни қўлга киритган Лина катта спортдаги фаолиятига якун ясади. Ўша вақтдан буён Новосибирскда яшаб келаётган эди.

1994 йилда Черязова Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, 1998 йилда — «Ўзбекистон ифтихори» унвони, 2006 йилда — Россияда хизмат кўрсатган спорт устаси унвонига лойиқ кўрилди.

Лина Черязованинг 1994 йилги Олимпиададаги чиқиши