2019 йил 18 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбир натижасида 18 март куни Самарқанд вилояти Нарпай туманида рўйхатда туриб, Тошкент вилояти Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш. О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.