26−29 март кунлари республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин, дея хабар қилди ЎзА Гидрометеорология маркази маълумотларига таянган ҳолда.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти

Ҳаво ўзгариб туради, 26−27 март кунлари ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиш эҳтимоли бор. 28−29 март кунлари эса ёғингарчилик кузатилмайди. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини шарққа ўзгартириб 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 7−12 даража илиқ, кундузи 10−15 даража илиқ бўлади. 27 март кечаси 5−10 , кундузи 10−15, 28−29 март кунлари кечаси 5−10 даража илиқ, кундузи 15−20 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26−27 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 28−29 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7−12, кундузи 15−20 даража илиқ, 28 март куни эса 13−18 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26−29 март кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7−12, 26 мартда кундузи 19−24 даража илиқ, 27 мартда 15−20 даража илиқ, 28−29 мартда 13−18 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26−29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9−14, кундузи 26 мартда 20−25 даража илиқ, 27 мартда 18−23 даража илиқ, 28 мартда 15−20 даража илиқ, 29 мартда 17−22 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари

Ҳаво ўзгариб туради, 26 март куни ёғингарчилик кутилмайди, 27−29 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади, Момақалдироқ пайтида 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7−12, кундузи 26 мартда 17−22, 27−29 мартда 13−18 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари

Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади.Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7−12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26 мартда кечаси 0−5, кундузи 10−15 даража илиқ, 27−29 март кунлари кечаси 2−7, кундузи 10−15 даража илиқ бўлади.