Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида шу йил 17 март куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани «Самарқанд-Ашхобод-Туркманбоши» йўлида ҳайдаб кетаётиб, пиёда Б.Х.ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, содир бўлган ҳодиса натижасида Б.Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Жомбой тумани Хитойбола қишлоғида яшовчи 31 ёшли О.Б. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасида содир этганлиги аниқланиб, ҳайдовчи ушланган. Тергов давом этмоқда.