21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли ҳамда Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий оркестри томонидан пойтахтнинг Халқлар дўстлиги саройи олдида концерт дастури намойиш этилди.

Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг талабларига биноан ҳамда байрамона кайфият улаш учун Тошкент кўчаларида ҳарбий санъаткорлар томонидан концерт дастурлари давом этади, дея хабар қилди Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Мудофаа вазирлиги раҳбариятининг Наврўз — умумхалқ байрамига туҳфа сифатида 22 март куни Тошкент шаҳрининг аҳоли дам олиш ва истироҳат боғларида ҳарбий оркестрлар, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли жамоалари ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан миллий либосларда кўргазмали чиқишлари ва концерт дастурлари қўйилади.

Соат 11:00 дан 13:00 гача:

  • «Локомотив» боғи (Эко-бозор ёнида) — Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва курсантларнинг кўргазмали чиқишлари;
  • «Бобур» боғи — Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаси, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари;
  • «Ғофур Ғулом» боғи — Мудофаа вазирлиги Маказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли.

Соат 15:00 дан 18:00 гача:

  • «Ашхобод» сайилгоҳи — Чирчиқ гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда бадиий ҳаваскорлик жамоаси, Тошкент ҳарбий округи ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари;
  • «Анҳор-Локомотив» сайилгоҳи — Ўзбекистон Қуролли Кучлари академияси ҳарбий оркестри ва курсантларининг кўргазмали чиқишлари;
  • «Мирзо Улуғбек» боғи — Мудофаа вазирлиги Маказий ҳарбий оркестри, Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли.