Наврўз байрами тадбирлари 21−24 март кунлари бир вақтнинг ўзида Тошкент шаҳрининг турли жойларида ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бунда мумтоз санъатни қадрловчилар қатори замонавий мусиқа ихлосмандлари ҳам эътибордан четда қолмайди. Сиз турли кўргазма ва фестиваллар, миллий ўйинлар ва спорт мусобақалари намойишларига гувоҳ бўлишингиз мумкин, дейилади хабарда.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси орқасида. Соат 12:00 дан 22:00 гача симфоник оркестри концерти ва гуллар фестивали ўтказилади.

Сайилгоҳ кўчасидаги фаввора олдида ва А.Навоий номидаги театр биноси. Соат 12:00 дан 19:00гача вилоятлар кўргазмаси, DJлар фестивали ҳамда катта концерт дастурлари намойиш этилади.

Давлат хафсизлик хизмати автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача «Шарқ бозори» ташкил этилади.

Зарафшон КСМ автотураргоҳи. Соат 12:00 дан 20:00 гача Миллий усталар кўргазмаси ташкил этилади.

«Hyatt regency» меҳмонхонаси. Соат 12:00дан 18:00 гача Миллий ўйинлар ташкил этилади.